Музработ туманида энергетика ва газ таъминоти соҳаларида коррупсиянинг олдини олиш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
2025-09-04 17:25:00 / Коррупцияга қарши курашиш

Музработ туманида энергетика ва газ таъминоти соҳаларида коррупсиянинг олдини олиш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Бугун, 14-август куни Музработ тумани ҳокимлигида электр таъминоти ҳамда газ таъминоти тизими ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Музрқбот тумани ҳокими Абдулла Маматқулов, туман прокурори Исломбек Хўжамуродов, туман ИИБ бошлиғи Ўткир Шукуров, туман электр таъминоти корхонаси ҳамда газ таъминоти ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.
Тадбирда, аввало, соҳада коррупсия ҳолатларининг олдини олиш, ходимлар ўртасида ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш бўйича қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, 2025–2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳоли ва муассасаларни узлюксиз ва сифатли электр ҳамда газ билан таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Йиғилишда коррупсиянинг олдини олиш ва унинг аянчли оқибати, жиноятга жазо муқаррарлиги бўйича тайёрланган видеоролик намойиш этилди.
