Мактабдаги шарт-шароитлар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилди
2026-10-30 16:30:00 / Янгиликлар

Мактабдаги шарт-шароитлар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилди
Бугун Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқулов туманнинг Чегарачи маҳалласида жойлашган 22-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, таълим муассасасида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд имкониятлар билан танишди.
Ўрганиш давомида ўқувчиларнинг таълим олиши, билим ва кўникмаларини ривожлантириши учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Ўқувчилар билан суҳбатлашилиб, уларнинг фанларга бўлган қизиқишлари, интилишлари, таклиф ва истаклари тингланди.
Шунингдек, мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, иситиш тизимининг ҳолати ҳамда таълим жараёнини узлуксиз ташкил этиш учун зарур шароитлар ўрганилди.
Аниқланган масалалар юзасидан тегишли масъулларга уларни бартараф этиш, мавжуд шароитларни янада яхшилаш ҳамда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
