Фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилмоқда
2026-09-11 18:10:00 / Янгиликлар
Фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилмоқда

Фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилмоқда
Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқуловга фуқаролар томонидан йўлланган мурожаат ижобий ҳал этилмоқда.
Туман ҳокими топшириғига асосан Алпомиш маҳалласининг Алпомиш ва Ат-Термизий кўчаларида амалий ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда Ат-Термизий кўчасида ички йўлларни тошлаш, Музработ туман электр таъминоти корхонаси томонидан эса электр бетон таянч устунларини ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.
Белгиланган режага кўра, мазкур кўчаларда 45 дона электр бетон таянч устуни ўрнатиш ҳамда 4 километр ички йўлларни тошлаш ишлари ҳашар йўли билан амалга оширилмоқда.
