Навбатдаги фуқаролар ва тадбиркорлар қабули ўтказилди
2026-07-07 17:50:00 / Янгиликлар
Навбатдаги фуқаролар ва тадбиркорлар қабули ўтказилди

Навбатдаги фуқаролар ва тадбиркорлар қабули ўтказилди
Бугун, 7-июл куни Музработ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар ва тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқулов, туман ҳокимлиги масʼуллари, шунингдек, туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Мазкур қабул жараёнида турли масалалар бўйича мурожаат қилган фуқароларнинг 90 га яқин ариза ва таклифлари кўриб чиқилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш ҳамда қонун ҳужжатлари доирасида кўриб чиқиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.
