Музработ туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар ва тадбиркорлар қабули ўтказилди
2026-06-23 14:55:00 / Янгиликлар

#Музработ_тумани
Музработ туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар ва тадбиркорлар қабули ўтказилди
Музработ тумани Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими А.Маматқулов томонидан навбатдаги фуқаролар ва тадбиркорлар қабули ўтказилди. Қабулда туман ҳокими о'ринбосарлари тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда масъул мутахассислар иштирок этди.
Мулоқот давомида фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан ижтимоий ҳимоя, бандлик, уй-жой билан боғлиқ масалалар, коммунал хизматлар, тадбиркорлик ва иқтисодий йўналишлар ҳамда бошқа долзарб муаммолар юзасидан жами 64 та мурожаат билдирилди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, амалдаги тартиб асосида кўриб чиқилди.
Қабул жараёнида мурожаатларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилиб, фуқароларга амалий кўмак кўрсатилди. Қўшимча ўрганиш ва тегишли чоралар кўришни талаб этувчи 56 та мурожаат юзасидан эса масъул ташкилотлар раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, мурожаатларда кўтарилган масалаларни жойига чиқиб ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда фуқароларни қийнаётган масалаларга амалий ечим топиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш Музработ тумани ҳокимлиги фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
