Коррупсияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди
2026-05-26 09:50:00 / Янгиликлар

Коррупсияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Коррупсия — бу ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказадиган, давлатнинг конституциявий асослари ва қонун устуворлигини заифлаштирадиган, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келадиган салбий иллатдир.
Музработ тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Абдулла Маматқулов, туман прокурори в.б Ж.Мустафоқулов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ғ.Бадалов раҳбарлигида тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъуллар ва фуқаролар иштирокида “Коррупсияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш” юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида коррупсияга қарши муросасиз курашиш, ходимлар ўртасида ҳалоллик, шаффофлик ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш маданиятини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, коррупсиявий хавфларни аниқлаш, уни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш, маиший коррупсия ҳолатларига қатъий чек қўйиш, ҳалол меҳнат қилиш ҳамда хизмат мажбуриятларини тўлиқ бажариш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.
Тадбирда сўз олганлар коррупсиявий ҳолатларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берди.
Коррупсияга дуч келсангиз, Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг “Cалл-маркази” — 1253 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
