Фуқаролар қабули ўтказилди
2026-05-26 12:10:00 / Янгиликлар

Фуқаролар қабули ўтказилди
Бугун, 26-май куни Музработ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар ва тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқулов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, шунингдек, туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Мазкур қабул жараёнида ижтимоий ёрдам кўрсатиш, даволаниш учун ордер ажратиш, субсидия масалалари бўйича мурожаат қилган жами 27 нафар фуқароларнинг ариза ва таклифлари кўриб чиқилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш ҳамда қонун ҳужжатлари доирасида кўриб чиқиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.
