Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқуловнинг туман аҳолисига расмий мурожаати
2026-04-29 15:50:00 / Янгиликлар

Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқуловнинг туман аҳолисига расмий мурожаати
Ассалому алайкум, қадрли тумандошлар!
Бугунги кунда юртимизда адолат ва қонунийликни таъминлаш, давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда халқ манфаатларини устувор этиш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда коррупсияга қарши муросасиз курашиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.
Музработ туманида ҳам ушбу йўналишда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, туманни “коррупсиядан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, изчил амалга ошириб келинмоқда.
Бугунги кунда туманда:
— давлат хизматлари кўрсатишда очиқлик ва рақамлаштириш кенг жорий этилмоқда;
— ер ажратиш, қурилиш ва бюджет маблағларидан фойдаланишда шаффофлик таъминланмоқда;
— аҳоли мурожаатлари билан ишлашда адолатлилик, холислик ва тезкорлик тамойиллари кучайтирилмоқда;
— мансабдор шахслар фаолияти устидан қатъий назорат механизмлари йўлга қўйилган.
Шу билан бирга, коррупсион хавфларнинг олдини олиш мақсадида:
— кадрлар ротатсияси тизими жорий этилди;
— раҳбар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлиги ва ҳисобдорлиги оширилмоқда;
— жамиятда ҳалоллик муҳитини шакллантиришга қаратилган тарғибот ишлари тизимли йўлга қўйилган.
Ҳурматли тумандошлар!
Коррупсияга қарши курашиш фақат давлат идораларининг вазифаси эмас, балки ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Жамиятда ҳалоллик, адолат ва қонун устуворлиги қарор топса, албатта барча мақсадларимизга эришамиз.
Сизларни порахўрлик, таниш-билишчилик ва ҳар қандай қонунбузарликларга нисбатан муросасиз бўлишга, бундай ҳолатларга бефарқ бўлмасликка чақираман.
Агар сиз коррупсияга оид ҳолатларга дуч келсангиз ёки бу ҳақда маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги алоқа воситалари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
📞 Ишонч телефонлари:
☎️ +998 76 349 17 26
📞 +998 97 850 55 44
📩 Telegram: https://t.me/JahongirAbdurasulov
🌐 Rasmiy sayt: https://gov.uz/oz/muzrabot/news/view/83826
Барча мурожаатлар қатъий назоратга олинади ҳамда уларнинг махфийлиги тўлиқ таъминланади.
Ҳурматли юртдошлар!
Ишончим комилки, фақат ўзаро ҳамжиҳатлик, қатъий интизом ва юксак фуқаролик масъулияти орқали Музработ туманини коррупсиядан ҳоли ҳудудга айлантира оламиз.
