Mehnatobod mahallasida issiqxona faoliyati va kengaytirish ishlari o‘rganildi
2026-04-06 09:50:00 / Янгиликлар

Mehnatobod mahallasida issiqxona faoliyati va kengaytirish ishlari o‘rganildi
Меҳнатобод маҳалласида фуқаро Шерали Жўраев томонидан 17 сотих майдонда ташкил этилган иссиқхона фаолияти туман ҳокими Абдулла Маматқулов томонидан ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида иссиқхонада амалга оширилаётган ишлар, экинларни парвариш қилиш ҳолати ҳамда ҳосилдорликни ошириш бўйича кўрилаётган чоралар билан танишилди. Мазкур иссиқхонада помидор парваришланиб, тез кунларда ҳосил пишиб етилиб, ички бозорларга чиқарилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси томонидан тадбиркорга аввал 30 млн сўм кредит ажратилгани, яна 30 млн сўм миқдорида қўшимча кредит ажратиш режалаштирилаётган.
Ўрганиш давомида фуқаро томонидан иссиқхона фаолиятини кенгайтириш, қўшимча ер майдони ажратиш бўйича таклиф ва мурожаат билдирилди.
Туман ҳокими томонидан иссиқхоначиликни ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва фаолиятни кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида талаб этиладиган ер майдонларини қонунчилик асосида аукцион савдолари орқали тақдим этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шу йўсинда ҳудудда иссиқхона хўжалигини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
