Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 16.02.2026 йилда ПФ-21-сонли Фармон қабул қилинди.
2026-03-26 15:55:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 16.02.2026 йилда ПФ-21-сонли Фармон қабул қилинди.
Ушбу Фармонда Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди.
Фармонда:
«Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда реал шароитга мос, ўлчаш ва баҳолаш имкони мавжуд самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш;
«Ўзбекистон — 2030» стратегияси билан белгиланган ўрта муддатга мўлжалланган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичларини янги чақириқлар ҳамда шиддат билан ўзгараётган умумжаҳон тенденцияларига мувофиқ ҳолда янгилаш;
«Ўзбекистон — 2030» стратегияси мақсадларига эришилишини мониторинг қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
Cоҳа, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича стратегик режалаштириш ҳужжатларининг «Ўзбекистон — 2030» стратегияси билан уйғунлигини таъминлаш мақсадлари қўзланган.
Шу билан бирга мазкур Фармон билан суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар соҳасини ислоҳ қилиш бўйича бир қатор мақсадлар ҳам мавжуд.
Фармоннинг 84,85,86,88 – бандлари ўшбу мақсадларни қамраб оланди.
Хусусан, 84 мақсадда:
- жиноят иши юритувида ярашув институтидан фойдаланиш имкониятини 20 фоизга ошириш;
- судлар ҳамда тергов органлари фаолиятида айрим процессуал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш имкониятларидан фойдаланиш даражасини 50 фоизга етказиш;
- кибержиноятларнинг умумий жиноятчиликдаги улушини
45 фоизгача камайтириш, ёшлар томонидан содир этилаётган олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни 3 фоизгача камайтириш;
- аёллар томонидан содир этилаётган олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни 3 фоизгача камайтириш;
- аҳоли кундалик ҳаётига бевосита таъсир қилувчи соҳаларда қабул қилинган жами 10 та асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, ҳар йили давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 300 нафар ходимларини инсон ҳуқуқлари бўйича махсус малака ошириш курслари билан қамраб олиш қўзланган.
Бундан ташқари, мазкур Фармон билан Судьялар орасида хотин-қизлар улушини 30 фоизга етказиш мақсади қўйилди. Бунда 2026 йилда - 20 фоиз, 2027 йилда - 24 фоиз, 2028 йилда - 26 фоиз, 2029 йилда 28 фоиз, 2030 йилда - 30 фоизга етказиш мақсади қўйилди. Шунингдек, фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида янги интерактив хизматлар сонини 19 тага етказиш мақсади қўйилди.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-21 Фармони "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини ҳаётга татбиқ этишни янада жадаллаштириш, жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш ва давлат органлари раҳбарларининг бу борадаги шахсий масуълиятини кескин оширишга қаратилган.
Жиноят ишлари бўйича Музработ тумани суди раиси: Я.Беккамов
