“Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш”
2026-01-29 09:30:00 / Янгиликлар

“Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш”
Гиёҳвандлик ёки унга тенглаштирилган моддаларини мунтазам истеъмол қилиш — бу инсон саломатлиги ва ижтимоий муҳитга жиддий хавф туғдирувчи девиант (ме'ёрдан оғувчи) хулқ-атвор шаклидир. Бугунги кунда гиёҳвандлик ижтимоий муҳитга чуқур ва бузғунчи таъсир кўрсатадиган, жиддий салбий оқибатларга олиб келувчи ҳодиса сифатида долзарб масалага айланган.
Гиёҳвандликка ружу қўйишнинг асосий сабаблари — завқ олиш истаги, ўткир ҳиссиётларга интилиш, шунингдек, муайян дўстлар ёки танишлар таъсиридир.
Гиёҳвандлик ҳолатларининг кўпчилиги айнан ёшлар орасида учраётгани таҳсинга лойиқ ижтимоий хавф сифатида қайд этилади.
Кўплаб ёшлар гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга ўз иродаси билан эмас, балки ташқи босим — яқин дўстлар, жамоадаги таъсирчанлик туфайли берилиб кетмоқдалар. Гиёҳванд моддаларнинг истеъмоли дастлабки босқичларда инсон организмига сезиларли салбий таъсир кўрсатмаса-да, вақт ўтиши билан кучли руҳий ва жисмоний боғлиқликни шакллантиради. Бу эса инсоннинг мувозанатини бузиб, руҳий ҳолатида кайфият кўтарилиши, сохта хотиржамлик ёки “роҳат” ҳиссини юзага келтиради. Айрим ҳолларда, одамлар бу ҳолатни ижобий деб баҳолаб, гиёҳванд моддани тинчлантирувчи ёки соғлиқ учун фойдали восита сифатида қабул қилишади. Аммо узоқ муддатда бу ҳолат инсон ақлий салоҳиятининг пасайиши, агрессивлик, хулқ-атвор бузилиши ва ижтимоий изоляцияга олиб келади. Энг даҳшатлиси, ушбу моддаларни сурункали истеʼмол қилувчиларнинг ОИТС касаллигига чалиниши эҳтимоли бир неча бор ортади.
Вояга етмаганларнинг спиртли ичимликлар ва гиёҳвандлик воситаларига ружу қоʼйишининг асосий ижтимоий сабаблари ҳам мавжуд. Буларга нотинич оилалар, шахс яшаётган муҳит, жамиятнинг муносабати ва оʼтиш давридаги иқтисодий қийинчиликлар ва бошқа муаммолар киради. Шунингдек, ҳозирги кунда алкоголизм ёки гиёҳвандлик воситаларини истеʼмол қилувчи вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этиш ҳоллари кузатилмоқда.
Оʼзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 96-моддасига мувофиқ, алкоголизм, гиёҳвандликка ёʼлиққан шахслар томонидан жиноят содир этилган тақдирда, агар тиббий хулоса мавжуд боʼлса, суд жазо чораси билан бирга уларга тиббий ёʼсиндаги мажбурлов чораларини ҳам тайинлаши мумкин. Жамиятда, оилада вояга етмаганларнинг спиртли ичимликларга, гиёҳвандлик воситаларига нисбатан салбий қарашлари учун вазият яратилиши лозим, бундай яшаш шароитини умуман қабул қилмаслик, уларда ихтиёрий даволанишга имконият тугʼдириш ва келажакда спиртли ичимликлар ва гиёҳвандлик воситаларидан умуман воз кечишига эришиш лозим.
Шуниндек, наркотик моддаларининг ноқонуний тарқалишининг олдини олиш ва уларнинг маҳфий бозори билан қаттиқ ва қатʼият билан курашиш, гиёҳвандлик ёки алкоголизм касаллигидан азобланаётган шахсларга инсонпарварча муносабатда боʼлиш лозим. Наркотик моддалари тарқалишинининг олдини олишда коʼпроқ уларнинг зиёнлиги ҳақида аҳолини, асосан вояга етмаган шахсларни огоҳландириш катта аҳамиятга эга.
Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судяси: О.Эргашев
