Коррупция-тараққиёт кушандаси
2025-07-30 18:05:00 / Янгиликлар

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигида Мирзо Улуғбек ва Миробод туманлари Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ходимлари ва ҳоким ёрдамчилари билан коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш борасида давра суҳбати ва семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди.
Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси A.Akramxodjayev томонидан Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, Давлат фуқаролик хизмати ва Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунларини қисқа мазмун-моҳияти ҳақида тушунтирилди.
➡️ Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 21 апрелдаги Фармонига асосан, Тошкент шаҳрида коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитни шакллантириш бўйича тасдиқланган Йўл харитасига асосан белгиланган вазифаларни ижроси бўйича амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
➡️ Семинар тренинг иштирокчилар томонидан савол – жавоблар ҳамда билдирилган фикр – мулоҳазалар атрофлича муҳокама қилиниб, тизимда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан маълумотлар алмашинилди.


