Мирзо Улуғбек инновацион туманидаги муваффақиятли лойиҳалардан бири — “Сентер фор Ёутҳ Инитиативес”
2025-06-25 09:45:00 / Янгиликлар

Мирзо Улуғбек инновацион туманидаги муваффақиятли лойиҳалардан бири — “Сентер фор Ёутҳ Инитиативес”
📍 Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Олмачи кўчаси, 17-уйда жойлашган.
🔬 Технологик ривожланиш орқали — барқарор келажак сари!
🔹Мамлакатимиз 2030 йилгача бўлган барқарор ривожланиш мақсадларига содиқ қолган ҳолда, илм-фан, инновация ва замонавий технологиялар орқали халқаро рақобатбардошликка эришишни мақсад қилган. Бу йўлда айнан шундай марказлар ёшлар салоҳиятини очиб беришда муҳим ўрин тутади.
🔹Ёшлар Ташаббуслари Маркази — бу нафақат замонавий билим ва технологияларни ўрганиш жойи, балки келажак бунёдкорлари учун илҳом манбаи. Бу ерда ёшларга ихтирочилик, технологик тафаккур ва креатив ечимларни ишлаб чиқиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
🔹 Марказнинг асосий вазифаси — илғор таълим технологиялари орқали ёшларда инновацион дунёқарашни шакллантириш, уларни реал ҳаётдаги муаммоларга амалий ечимлар топишга йўналтиришдир.
🔹 Учувчисиз ҳаво технологиялари зали — Марказнинг фахрли жиҳатларидан бири. Бу замонавий платформа дрон технологиясини ўрганиш, амалий қўллаш ва кўникмаларни ривожлантириш учун ноёб имкониятлар яратади.
🔹МИТ ФабЛабс, СДИО™, ФабЛеарн, дуал‑эдусатион каби халқаро методологиялар асосида ишлайди
🔹Қўшма таълим технологиялари, саноат муаммоларини ечиш, ва гендер тенглигини таъминлашга йўналтирилган лойиҳалар амалга оширилади .
🔹2023 йилда марказга Вольтер С100 СНС ўрнатилди — бу юқори аниқликдаги СНС машинаси бўлиб, прототип ишлаб чиқариш учун ишлатилади
🔹Энергия самарадорлиги бўйича Греэн Эсономй лабораторияси фаолиятини бошлади, бу яшил иқтисодиёт ва иқлимга йўналтирилган стартапларни ривожлантиради .

