Ҳар бир мурожаат эътиборда
2025-07-22 17:10:00 / Янгиликлар
Мирзо Улуғбек туман ҳокими Боходир Гаибназаров «Феруза» маҳалласи фуқароларининг мурожаатини тинглади.

Сайёр қабул Мирзо Улуғбек туман “Феруза" МФЙ биносида ташкил этилди ва унда 25га яқин фуқаролар иштирок этишди. Қабул давомида фуқаролар томонидан маҳалла тақдирига дахлдор, уй жой, тиббий ва ижтимоий ёрдам масалалари бўйича мурожаатлар билдирилди.
Туман ҳокими фуқароларнинг мурожаатларини шахсан ўзи тинглади ва ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда мурожаатларнинг ижроси бўйича мутасадди раҳбарларига топшириқлар бердилар. Бир қатор мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганишини таъкидлаб ўтди.


