Ҳурматли Мирзо Улуғбек туман аҳолиси!
2026-06-02 05:15:00 / Янгиликлар

Қуйида уларнинг қабул кунлари билан танишишингиз мумкин:
— Ҳафтанинг ҳар душанба-жума кунлари 09:00–12:00 гача Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг фуқаролар қабули ўтказилади.
— Ҳафтанинг ҳар сешанба-пайшанба кунлари 09:00–12:00 гача Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг фуқаролар қабули ўтказилади.
— Ҳафтанинг ҳар пайшанба-жума куни 09:00–12:00 гача Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг фуқаролар қабули ўтказилади.
— Ҳафтанинг ҳар жума куни 10:00–13:00 гача Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг фуқаролар қабули ўтказилади.
— Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни 09:00–12:00 гача Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг фуқаролар қабули ўтказилади.
— Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни 14:00–16:00 гача Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғининг фуқаролар қабули ўтказилади.
Ҳурматли фуқаролар, ушбу қабул кунларида ўзингизни қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин.
