Ҳурматли Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси, маҳалла раислари ва «еттлик» аъзолари!
2026-01-25 11:10:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Бугунги кунда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш жараёни изчил ва юқори суръатларда олиб борилмоқда. Мазкур муҳим жараёнда фаол иштирок этаётган барча фуқароларимиз, айниқса маҳалла раислари ҳамда «еттлик» аъзоларининг масъулиятли ва фидокорона меҳнати алоҳида эътирофга лойиқдир.
Хусусан, маҳалла тизимида фаолият юритаётган фидойи инсонлар кеча-кундуз демай, совуқ ва мураккаб об-ҳаво шароитларига қарамасдан, хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг тўлиқ рўйхатга олиниши йўлида сидқидилдан хизмат қилмоқдалар. Бу — юксак масъулият, садоқат ва ватанпарварликнинг ёрқин намунасидир.
Ҳар бир кирилган хонадон, ҳар бир амалга оширилган рўйхат келажак тараққиёти, адолатли режалаштириш ва халқ фаровонлиги учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Бугунги машаққатли меҳнат эртанги ислоҳотлар ва барқарор ривожланишнинг муҳим омилидир.
Шу муносабат билан, аҳолини рўйхатга олиш жараёнидаги фаолликни янада оширишга, барча тумандошларимизни ушбу муҳим тадбирда фаол иштирок этишга чорлайман.
Халқимиз бирдамлиги ва масъулияти билан ҳар қандай марраларни забт этишимизга ишонаман.
Ҳурмат билан,
Мирзо Улуғбек туман ҳокими
Боходир Гаибназаров
