Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ҳамда маҳаллаларда жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ишларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди
2026-01-13 13:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2025 йил 3 январидаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси юзасидан Мирзо улуғбек туманида бир қатор амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Врачлар малакасини ошириш институтида Мирзо Улуғбек туман ҳокими Боходир Гаибназаров бошчилигида, туман ИИО ФМБ бошлиғИ подполковник I.R.Rashidov, туман прокуратураси ва туман солиқ инспекцияси, Ички ишлар Академияси вакиллари, тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла раислари бошчилигида маҳалла еттилиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Унда, жорий йилнинг 15 январидан, 28 февралгача ўтказиладиган Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ташкил этилиши, туман маҳаллаларида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, коррупция ҳолатларига барҳам бериш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига шароитлар яратиш тўғрисида сўз юритилди.






