Давлат бошқарувининг самарадорлигини ошириш — устувор вазифа
2025-12-10 10:45:00 / Янгиликлар

Мажлисда Фармон талабларидан келиб чиқиб, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва туман ҳокимлиги фаолиятида КПИ — энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тизимини тўлақонли жорий этиш ва унинг амалий натижаларини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2025 йил 11 июлдаги тегишли қарорига мувофиқ:
- шаҳарда белгиланган КПИ кўрсаткичларига эришиш бўйича шахсий жавобгарлик тизими жорий этилган;
- ҳоким ўринбосарлари томонидан КПИ кўрсаткичларига ўз вақтида, сифатли ва натижадор эришиш юзасидан қатъий назорат ўрнатилиши лозим;
- ҳар бир ҳисобот даври якунлари бўйича КПИ натижалари Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мажлисларида Вазирлар Маҳкамаси вакиллари иштирокида танқидий муҳокама этиб борилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ, 2025 йилнинг ИВ чорагида:
- туман ҳокимлиги раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун КПИ тизими бўйича, Президент Фармони талаблари доирасида иқтисодий ўқув машғулотлари ташкил этилади;
- барча масъул ходимлар томонидан КПИ тизими бўйича 2025 йилнинг И, ИИ ва ИИИ чорак якунлари ҳамда ИВ чорак вазифалари юзасидан шахсий таҳлилий рефератлар тайёрланади ва ўқув жараёнларида таҳлил қилинади.
Йиғилиш якунида қуйидаги раҳбарлар КПИ тизими доирасидаги ишларга шахсан жавобгар этиб белгиланди:
туман ҳокимининг барча ўринбосарлари;
ҳокимлик аппарати раҳбари O.Aripov;
ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари E.Narbekov;
таҳлилий-назорат гуруҳи раҳбари D.Maхmudov.
Уларнинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилди:
• КПИ кўрсаткичларига тўлақонли, натижали ва ўз вақтида эришишни таъминлаш;
• ҳар ой якунида КПИ асосида иш режаларни келгуси ойнинг 5-санасига қадар тасдиқлаш;
• КПИ натижадорлиги устидан мунтазам назоратни йўлга қўйиш ва зарур ҳолларда таъсирчан чоралар кўриш;
• Ноябрь–декабрь ойларида КПИ мавзусида белгиланган иқтисодий ўқув машғулотларини юқори савияда ташкил этиш.
Йиғилишда билдирилган фикр ва таклифлар асосида, тегишли вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Қарорлар ижросини назорат қилиш Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда ҳокимлик аппарати раҳбари O.Aripov зиммасига юклатилди.
