Мирзо Улуғбек туман ҳокими Боходир Гаибназаров «Иқтидор» маҳалласида дарахт кўчатларини ўтқазди
2025-12-03 06:10:00 / Янгиликлар
Куни кеча Мирзо Улуғбек туманидаги «Иқтидор» маҳалласида катта ҳашар ташкил этилди.

Куни кеча Мирзо Улуғбек туманидаги «Иқтидор» маҳалласида катта ҳашар ташкил этилди. Унда Мирзо Улуғбек туман ҳокими бошчилигида, Тошкент шаҳар Карантин бошқармаси, "Ипотека банк" шаҳар амалиёт филиали, «Трастбанк» дархон филиали, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва «Иқтидор» маҳалла фаоллари иштирок этишдилар.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида «Меҳнат» фермер хўжалиги ер майдонига 400 туб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.





