Очиқ эшиклар куни
2025-11-21 19:55:00 / Янгиликлар
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Унда туман ҳокимлиги аппарати ходимлар, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Тадбир давомида маҳаллий бошқарув органлари фаолияти, шунингдек, туман ҳокимлиги тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.


