Вазирликда ишлаш
| 01.02.2024 йил ҳолатига | Штат жадвали бўйича | Бўш иш ўринларидан ташқари ҳақиқатда ишловчилар | Бўш иш ўринлари |
|
Марказий аппарат идорасида |
384 | 379 | 5 |
|
Ҳудудий бўйсунувчилар |
948 | 948 | 0 |
|
Бўйсунувчи ташкилотлар |
96 | 96 | 0 |
|
Бошқа бўлинмалар |
0 | 0 | 0 |
|
Жами (лавозими бўйича) |
1 428 | 1 423 | 5 |
|
Раҳбарлар ва раҳбар ўринбосарлари |
53 | 53 | 0 |
|
Департамент, бошқарма, бўлим, гуруҳ, бўлинма ва ташкилотлар раҳбарлари |
337 | 337 | 0 |
|
Бошқарув ходимлари бўйича мутахассислар (бош.мутахассислар, етакчи мутахассислар, 1-тоифали мутахассис ва бошқалар) |
1 038 | 1033 | 5 |
|
Ишлаб чиқариш ходимлари (цехлар, заводлар, устахона ва бошқа ишлаб чиқарувчи обектлар ишчилари) |
0 | 0 | 0 |
|
Техник персонал (кутубхоначи, архивчи ва бошқалар) |
35 | 35 | 0 |
|
Хизмат ходимлари (қўриқчилар, хизматчилар, боғбонлар, санитар ва бошқалар) |
47 | 47 | 0 |
|
Жами (лавозими бўйича) |
1510 | 1505 | 5 |
| Вакант иш ўринлари | ||
| Савдо музокаралари ва ЖСТ департаменти | ||
| ЖСТга аъзо бўлишни мувофиқлаштириш бошқармаси | ||
| Бош мутахассис | ||
|
Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш бошқармаси |
||
| Бош мутахассис | ||
|
Инвесторларни жалб қилиш ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш департаменти |
||
| Базавий тармоқларга инвестисияларни жалб қилиш ва лойиҳалар ишлаб чиқиш бошқармаси | ||
| Бошқарма бошлиғи | ||
| Бош мутахассис | ||
|
Маркетинг ва экспортни ривожлантириш департаменти |
||
| Маркетинг бошқармаси | ||
| Бош мутахассис | ||
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 124-моддасига асосан ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
-
паспортни ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёхуд идентификацияловчи ИД-картани, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани ёки идентификацияловчи ИД-картани;
-
охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчасининг ўрнига асосий иш жойидан олинган белгиланган намунадаги маълумотномани тақдим этади;
-
ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳномани ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;
-
олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни, қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳномани (сертификатни) ёхуд бошқа тегишли ҳужжатни;
-
солиқ тўловчининг идентификация рақамини;
-
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (мавжуд бўлганда);
-
жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно.
Ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахсдан ушбу Кодексда, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
