Транспорт, ҳудудий инвестиция дастурлари ва СЗни ривожлантириш бўйича брифинг
2024-02-28 15:00:00 / Матбуот анжуманлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида транспорт ва логистика соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширилиши, ҳудудий инвестиция дастурлари ижроси, 2023 йилда ва 2024 йил январида Ўзбекистон саноат зоналарини ривожлантириш ҳамда бу борада амалга оширилган ишлар натижаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, вазирлик масъул ходимлари иштирок этди.
Брифингда автомобиль, темир йўл транспорти ва авиация соҳаларида инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тафсилотлари маълум қилинди. Хусусан, қитъанинг 22 давлати билан автобус қатновини йўлга қўйилгани, ўтган йили мамлакатимизга 1 минг 169 та автобус етказиб берилгани, дунёнинг 33 давлатининг ваколатли органлари билан биргаликда юк ташиш учун 200 мингга яқин рухсатнома бланкаларини расмийлаштирилганлиги қайд этилди.
Тошкент шаҳрида ер усти метро линиясини қуриш лойиҳасининг 2-босқичи доирасида ишлар ниҳоясига етказилиб, 7 та янги бекат фойдаланишга топширилди, метронинг умумий узунлиги 73,05 км ни ташкил этди. Мамлакат корхоналари томонидан 600 га яқин автомобиллар, жумладан, ярим вагонлар, минерал ташувчилар, дон ташувчилар, цемент цистерналари ва бошқалар ишлаб чиқарилди.
Ҳаво транспорти соҳасида мамлакатимизда 14 та авиакомпания, жумладан, 11 та хусусий авиакомпаниялар фаолият юритмоқда. 2023 йилда мамлакат авиакомпаниялари томонидан 44 276 та рейс амалга оширилди, бу ўтган йилга нисбатан 39 фоизга кўпдир.
ИССВ экспертлари 2023 йилда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида амалга оширилган қиймати 11,6 миллиард долларлик 7656 та лойиҳа ҳақида ҳам сўз юритди. Амалга оширилган лойиҳаларнинг қойидагича тақсимланди: саноат соҳасида 31,3 фоиз (4419 та лойиҳа), хизмат кўрсатиш соҳасида – 52,7 фоиз (7437 та), қишлоқ хўжалигида – 16 фоиз (2264 та лойиҳа). 2024 йил режаларига эътибор қаратилди: ишлаб чиқариш йўналишида – 2807 лойиҳа, қишлоқ хўжалигида – 945 лойиҳа, хизмат кўрсатиш соҳасида – 3904 лойиҳа.
Тадбирда Ўзбекистонда саноат зоналарини ривожлантириш натижалари ҳам кўриб чиқилди.







