“Жасорат мактаби” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш маросими бўлиб ўтди
2025-09-26 09:05:00 / Янгиликлар

Марғилон шаҳар 18-умумий ўрта таълим мактаби негизида ташкил этилган “Жасорат мактаби”га жорий йилда ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг тантанали ваъда бериш маросими шаҳримиздаги Мотамсаро она хотира майдонида бўлиб ўтди.
Тадбирда шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник А.Эркинов, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ғ. Ортиқов, фахрийлар, ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар Президентимиз ташаббуси асосида мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб ташкил этилган "Жасорат мактаблари" том маънода навқирон авлодни ватанпарварлик, ўз тақдирини шу юрт тақдири билан ҳамоҳанг кўриш руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадга йўналтирилгани билан аҳамиятли эканлигини таъкидлашди. Мактабга қабул қилинган ўқувчиларни самимий қутлаб, ўқиш ва машғулотларда зафарлар, юртимизга садоқат билан хизмат қилишларида омад тиладилар.
Умумтаълим мактаблари учун ҳарбий ватанпарварлик йўналишида таянч мактаб этиб белгиланган маскан ўқувчилари шу куни Ватанимизга муносиб фарзанд бўлиш, сидқидилдан хизмат қилиш учун тантанали ваъда бердилар.









