Бугун Ёшлар куни
2026-11-19 13:25:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” муносабати билан шаҳар ҳокими Элбек Рустамов, шаҳар прокурори Алишер Бобохўжаев, шаҳар ИИБ бошлиғи Фарход Бектошевлар томонидан шаҳардаги "Янги боғ " маҳалласида муддатли ҳарбий хизматни тамомлаб қайтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган ҳамда турли масалаларда мурожаат билан келган ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Самимий руҳда ўтган учрашув давомида ёшларнинг орзу-мақсадлари, келгусидаги режалари, бандлик, таълим ва тадбиркорликка оид таклиф ҳамда муаммолари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларни иш билан таъминлаш, ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имкониятлари юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Мулоқот жараёнида ёшлар ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мутасадди раҳбарларга бевосита мурожаат қилиб, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.
Учрашув якунида ҳар бир мурожаат бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижросини назоратга олиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.






