ДЎСТИГА «МАШИНА ОЛИБ БЕРАМАН» ДЕДИ… БИР ЙИЛ КУТДИ, ОХИРИ ИШ СУДГАЧА ЕТДИ!
2026-10-28 16:55:00 / Янгиликлар

Ишонч бор эди, ваъда бор эди… Аммо машина йўқ эди!
Марғилон шаҳрида бир шахс дўстига автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, ундан пул олади. Бироқ кутилган машина ўрнига унинг ваъдалари чўзилаверади. Олинган пуллар эса ўз эҳтиёжларига сарфланади.
Бир ой ўтди — машина йўқ!
Олти ой ўтди — яна кутди!
Бир йил ўтди — ваъда ҳамон ваъдалигича қолди!
Охири сабри тугаган дўст судга мурожаат қилишга мажбур бўлади.
Суд қарори асосида белгиланган жиноий жаримани ундириш бўйича ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушади.
Натижа эса — 100 миллион сўм жиноий жарима ундирилди!
Бир ваъда билан бошланган воқеа судгача етиб борди. Бу эса бир ҳақиқатни эслатади: бировнинг ишончини қозониш осон, аммо уни суиистеъмол қилишнинг оқибатлари жиддий бўлиши мумкин.
Мажбурий ижро бюроси — суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш йўлида!
Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими
