Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди
2026-10-26 17:20:00 / Янгиликлар

Танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар 8 та йўналиш бўйича ўз билими, иқтидор ва маҳоратини намойиш этиб, ижодий ёндашув, нутқ маданияти, етакчилик қобилияти ҳамда интеллектуал салоҳиятларини намоён этган танлов низомида белгиланган мезонлар асосида баҳоландилар.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг ишлари орасида юқори натижаларга эришган, эътиборли ютуқ ва марраларни қўлга киритган, тенгдошларига намуна бўла олаётган, ноёб истеъдоди билан ажралиб турган номзодлар сараланди.
Танловнинг асосий мақсади — иқтидорли, изланувчан ва фаол қизларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятдаги фаоллигини оширишдан иборат.









