МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ
2026-10-08 09:40:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳрида жойлашган "Эшонгузар" кўчасида олиб борилган асфальтлаш ишлари якунига етказилмаганлиги юзасидан мурожаат эълон қилинди.
Мазкур мурожаат бўйича шуни маълум қиламизки, Марғилон шаҳар "Эшонгузар" кўчасида узунлиги 2,4 километр бўлган йўл қисмини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа қиймати 7 миллиард 210 миллион сўмни ташкил этиб, айни кунларда кўчани асфальтлаштириш ишларининг иккинчи босқичи давом этмоқда.

