НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-06 16:00:00 / Янгиликлар

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан фуқаролар қабули ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан бугун ҳам шаҳардаги Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими ўринбосарлари томонидан навбатдаги қабул ўтказилди. Қабул жараёнида шаҳардаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллар иштирок этишди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, соғлиқни сақлаш ва бошқа турли масалалар бўйича жами 6 та мурожаатлар рўйхатга 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Бир сўз билан айтганда, бу каби самимий мулоқотлар “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойилни амалда ифода этиб, турли оворагарчиликларнинг олдини олиш, мурожаатларга ўз вақтида ва тезкор ечим топишда муҳим аҳамиятга эга бўлаётгани билан қувонарлидир.




