БУГУН ЁШЛАР КУНИ
2026-09-03 19:20:00 / Янгиликлар

"Ёшлар куни" муносабати билан шаҳар прокурори А.Бобохўжаев турли масалаларда мурожаати бўлган ёшлар билан учрашиб суҳбатлашди.
Суҳбат давомида шаҳар прокурори ёшларнинг келажакка қўйган режа ва мақсадлари муаммо ва таклифларини тинглади.
Ёшлар ишга жойлашиш, тадбиркорликни бошлаш учун имтиёзли кредит олиш ва бошқа масалалар билан шаҳар прокурорига тўғридан тўғри мурожаат қилдилар.
Мурожаатлар жойида масъул раҳбарларга йўналтирилиб ижроси назоратга олинди.


