Марғилонда таълим учун яна бир янги қадам: "My School" ўқув марказининг учинчи филиали иш бошлади
2026-07-06 20:20:00 / Янгиликлар

Марғилон шаҳрининг Зуҳро маҳалласида замонавий таълим имкониятларини янада кенгайтириш йўлида муҳим қадам ташланди. "My School" ўқув марказининг Фарғона вилоятидаги учинчи филиали тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Ўқув марказининг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Элбек Рустамов бошчилигидаги нуронийлар, ёшлар, маҳалла фаоллари, таълим соҳаси вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Замонавий талаблар асосида барпо этилган мазкур ўқув маркази бир вақтнинг ўзида 150 нафар, умумий ҳисобда эса 700 нафаргача ўқувчини қамраб олиш имкониятига эга. Барча ўқув хоналари замонавий жиҳозлар, интерактив технологиялар ва қулай шарт-шароитлар билан таъминланган.
Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу марказда вилоятимиздаги энг малакали инглиз тили ўқитувчилари фаолият юритади. Бу эса ўқувчиларнинг халқаро стандартлар асосида билим олиши, тил кўникмаларини юксалтириши ва келажакда нуфузли олий таълим муассасалари ҳамда меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллаши учун мустаҳкам замин яратади.
Тадбир якунида меҳмонлар ўқув марказида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ёшларга тақдим этилаётган имкониятларни юқори баҳоладилар. Янги филиалнинг ишга тушиши Марғилон шаҳрида таълим соҳасини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг билим салоҳиятини юксалтиришга хизмат қиладиган муҳим лойиҳалардан бири сифатида эътироф этилди.









