МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ
2026-07-02 15:00:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар, "Мустақиллик" кўчасидаги йўлда асфалт қопламаси чўкиб, хавфли ҳолатга келиб қолгани маълум қилинган мурожаат эълон қилинди.
Мурожаатда кўрсатилган кўча шаҳардаги асосий кўчалардан бири ҳисобланганлиги сабабли ушбу йўлни таъмирлаш ишлари
Фарғона вилояти Автомобил йўллари бош бошқармаси томонидан амалга оширилиши ва айни мурожаат мутасаддиларга йўналтирилганлигини маълум қиламиз.
