Ҳуқуқий тарғибот тадбири ва сайёр суд мажлиси ўтказилди
2026-06-02 09:50:00 / Янгиликлар

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг тергов судьяси Л.Хазраткулов томонидан Марғилон шаҳар Маданият марказида ҳуқуқий тарғибот тадбири ва сайёр суд мажлиси ташкил этилди.
Сайёр суд мажлисида тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқарган ҳамда ўзбошимчалик билан ер участкаларини эгаллаб олиб, у ерда қурилиш ишларини амалга оширган шахсларга нисбатан маъмурий ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига амалдаги қонунчилик талаблари ва уларга риоя этмаслик натижасида юзага келадиган жавобгарлик чоралари ва оқибатлари ҳақида тушунтириб ўтилди.
Тадбирда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда бу каби ҳолатлар учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ердан оқилона фойдаланиш муҳим экани таъкидланди.



