Қандай бой бўлса бўлади?
2026-04-23 17:00:00 / Янгиликлар

Марғилон шаҳридаги "Ариқ бўйи" маҳалласида бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланиб, юқори даромадга эга бўлиб келаётган ишбилармон инсонларни кўпраб учратасиз.
Алижон Акрамов ҳам хонадонининг 8 сотихли томорқасида нафақат лимон, бундан ташқари картошка, сабзи каби кундалик эҳтиёж учун зарур бўладиган сабзавотлар, қолаверса, қулупнай, анор, шафтоли, узум ва олма каби меваларни ҳам етиштириш билан шуғулланиб келмоқда.
Алижон аканинг меҳнацеварлиги ва ерга бўлган меҳри туфайли ушбу кичик томорқа йил давомида барқарор даромад манбаига айланган. У ҳар йили ўртача 50 миллион сўм атрофида даромад топиб, оиласи фаровонлигини таъминлаб келмоқда. Бу эса томорқадан тўғри ва режали фойдаланилса, кичик ер майдони ҳам катта имкониятлар эшигини очишини яна бир бор исботлайди.






