"Шунқорлар" ҳарбий спорт ўйинлари шаҳар босқичи ўтказилди
2026-04-23 16:20:00 / Янгиликлар

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар ўртасида миллий армиямизга бўлган ғурур ва ифтихор туйғуларини янада ошириш мақсадида
Марғилон шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар, Мудофаа ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ватанпарварлик – олий мақсадимиз” шиори остида "Шунқорлар" ҳарбий спорт ўйинлари шаҳар босқичи ўтказилди.
Мусобақада шаҳардаги 20 та умумий ўрта таълим мактабларидан 20 та жамоа ҳисобида 200 нафардан ортиқ иштирокчилар Ўзбекистон тарихи билимдони, саф қўшиғи кўрик танлови, ўқув гранатасини улоқтириш, ҳарбийлаштирилган эстафета, 100 метрга югуриш, турникда тортиниш, узоқ масофага югуриш, шартларида ўзаро беллашдилар.
Қизиқарли ва муросиз баҳсларга бой тарзда ўтказилган беллашувлар якунида шаҳардаги 16-сонли умумтаълим мактаби жамоаси фахрли
1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Марғилон шаҳар ЎСТМ томонидан эсдалик совғалари ва ғолиблик дипломи билан тақдирландилар.





