МАРҒИЛОН ШАҲАР ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ
2026-04-03 17:50:00 / Янгиликлар

Турдалиев Асадулло Нурилло ўғли Марғилон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Асадулло Турдалиев 1994 йилда Фарғона вилояти Қўштепа туманида туғилган. 2017 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институти, 2024 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.
А.Турдалиев тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳудудлар мастер-режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси мутахассиси лавозимида ишлаган.
