“Рамазон ойи – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи”
2026-03-11 19:55:00 / Янгиликлар

Муҳтарам Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Марғилон шаҳрида ҳам инсон қадри улуғланиб, аҳоли ўртасида меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилган эзгу ишлар кенг қулоч ёзмоқда.
Айниқса, муборак Рамазон ойи муносабати билан жойларда амалга оширилаётган хайрия тадбирлари бу эзгу қадриятларнинг амалий ифодасидир.
Хусусан бугун Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси шаҳар бўлими ташаббуси билан шаҳримиздаги муҳташам “Аср” тўйхонасида ифторлик дастурхони ёзилди.
Файзли дастурхон атрофида кечган суҳбат жараёнида шаҳарда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида сўз юритилди.
Ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамда ногиронлиги бор бўлган фуқаролар жам бўлган ушбу хайрия тадбири якунида нуронийлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик тилаб дуога қўл очишди.





