Сайёр қабул: МУРОЖААТ, ЕЧИМ ВА НАТИЖА
2026-03-07 17:25:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди.
Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
Бу борада, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Марғилон шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов томонидан ҳудудларда “Сайёр қабул"лар ташкил этиб келинмоқда.
Жумладан бугун ҳам шаҳардаги Халқ қабулхонасида навбатдаги "Сайёр қабул" ўтказилди. Қабул жараёнида ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллар иштирок этишди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, соғлиқни сақлаш ва бошқа турли масалалар бўйича жами 29 та мурожаатлар рўйхатга олиниб, 8 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 12 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Бир сўз билан айтганда бу каби самимий мулоқотлар “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойилни амалда ифода этиб, турли оворагарчиликларнинг олдини олиш, мурожаатларга ўз вақтида ва тезкор ечим топишда муҳим аҳамиятга эга бўлаётгани билан қувонарлидир.






