Таиланддаги халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритган марғилонлик ёш спортчи М.Абдуллаев тантанали кутиб олинди
2026-02-18 16:35:00 / Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, марғилонлик ёш спортчи Муҳаммаджон Абдуллаев Таиланддаги халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритган эди.
Бугун ёш спортчи М.Абдуллаев ўзи таълим олиб келаётган Марғилон шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабида шаҳар ҳокимлиги вакиллари, устозлари ва ўқувчи ёшлар иштирокида тантанали кутиб олинди.
Тантанали тадбирда сўз олганлар Муҳаммаджоннинг юксак муваффақиятини алоҳида эътироф этиб, унинг келгусида жаҳон чемпионатлари ва йирик халқаро ареналарида ҳам юртимиз байроғини баланд кўтаришига ишонч билдиришди.
Маълумот учун, ёш спортчи М.Абдуллаев Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида халқаро миқёсда ўтказилган нуфузли “Тҳаиланд Cуп” мусобақасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, спортнинг Wорлд Карате Федератион (WКФ) йўналиши бўйича ОЛТИН МЕДАЛНИ қўлга киритди!
М. Абдуллаев халқаро мусобақада Таиланд, Малайзия, Индонезия ҳамда Ҳиндистондан ташриф буюрган кучли рақиблари устидан ишончли ғалабалар қозониб, мусобақанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.







