Марғилон шаҳар ҳокими, шаҳар Кенгаши депутати Шукуруллохон Нисбатхонов сайловчилар билан учрашди
2026-02-18 15:55:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари ҳар чоракда камида бир маротаба ўз фаолияти юзасидан сайловчиларга ҳисобот беришлари белгиланган.
Бу эса, эркин фуқаролик жамияти қуриш, депутатнинг сайловчилари олдидаги масъулиятини ва ҳисобдорлик ҳиссини ошириш, депутатлик фаолиятининг очиқлигини, аҳолининг хабардорлигини кучайтириш ва пировардида халқнинг вакиллик органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга сабаб бўлади.
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши депутати Шукуруллохон Холматхонович сайловчилар билан учрашиб, ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш ҳамда оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳамда аёллар ва ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг асл омилларини илмий ёндашувлар асосида таҳлил қилиш орқали уларнинг барвақт олдини олиш бўйича янги ишлаш механизмларини белгилаш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Учрашувда фуқаролардан берилган таклиф ва мурожаатлар депутат томонидан атрофлича ўрганилиб, депутатлик назоратига олиниши белгилаб олинди.



