Марғилон шаҳрида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги” маҳаллалар шакллантирилмоқда
2026-02-03 15:30:00 / Янгиликлар

Марғилон шаҳридаги "Йўрмадўз" маҳалласи “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” лойиҳаси доирасида танлаб олинди. Асосий мақсад эса маҳаллада замонавий инфратузилмани шакллантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий муҳитни яхшилашга қаратилган.
Бугун шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов томонидан мазкур ҳудудда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан аҳоли вакиллари иштирокида муҳим учрашув ташкил этилди.
Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда маҳалланинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболлари, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ҳамда режалар атрофлича муҳокама қилинди.
Жумладан, ишсизликни камайтириш, камбағалликни қисқартириш ва ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурлар амалга оширилиши маълум қилинди.
Лойиҳа доирасида тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, янги иш ўринлари яратилади, ишсизлик ва камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича манзилли чоралар кўрилади. Маҳаллий аҳоли ва ёшларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг даромад манбалари кенгайтирилади.






