МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-01-29 18:55:00 / Янгиликлар

Вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, вилоятдаги бошқармаларнинг Ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда блогерлар даставвал «Бурхониддин Марғилоний мажмуасида амалга оширилаётган улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари” мавзусида Матбуот анжуманида шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов билан юзма-юз мулоқот олиб бордилар.
Бугунги кунда Марғилон шаҳри ва унинг меҳнатсевар аҳолиси улкан бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари билан янги даврга қадам қўймоқда, десак муболаға бўлмайди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга, хусусан Марғилон шаҳрига ташрифлари чоғида яқин истиқболга белгиланган вазифалари доирасида шаҳримизда Бурҳониддин Марғиноний илмий-маърифий туризм марказининг қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Лойиҳа доирасида:
- Ўқув маркази,
- 4 та миллий услубдаги мехмонхоналар,
- Мақом театри,
- “Б.Марғиноний илмий-тадқиқот” маркази,
- Анжуманлар зали,
- Масжид биноси,
- Ахборот маркази,
- Музей,
- Отабек-Кумуш уйи,
- Маъмурий бино,
- Карвонсарой,
- 35 та Савдо хизмат кўрсатиш хунармандлар маркази,
- Бозор ва гастрономия маркази,
- Юридик институти,
- Талабалар турар жойи,
- Истирохат боғи ташкил этилиши кўзда тутилган.
Бугунги кунда мажмуадаги Карвонсарой, 30 та Савдо хизмат кўрсатиш хунармандлар маркази, Бозор ва гастрономия маркази, мехмонхона объектларида қурилиш монтаж ишлари лойиҳа ишлари билан бир вақтда олиб борилмоқда.
Ҳозирда янги массив лойиҳаси доирасида катта бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Ҳунарманд-усталарнинг маҳсулотини экспорт қилиш, ишлаб чиқаришда қулайликка эга бўлишлари учун 50 гектар майдонда саноат зонаси ҳам ташкил этилмоқда.
Шунингдек, "Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши лойиҳаси бўйича топшириқлар ҳам берилган эди. Ўтган қисқа вақт ичида мазкур топшириқ ижроси юзасидан Марғилон шаҳрининг Янгиҳаёт кўчасида жойлашган 82 гектар ер майдонида 82 та 5500 хонадонли “Янги Ўзбекистон” массивини бунёд этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида шунингдек 3 та умутаълим мактаблари, 6 та мактабгача таълим муассасалари, 2 та поликлиника, 1 та тиббиёт маркази, 1 та автосалон, 1 та савдо ва кўнгилочар маркази, 1 та умумий овқатланиш шахобчаси қуриб битказилмоқда.
2025 йилда қурилиш ишлари бошланган уй-жойлар сони: 15 та (1 150 хонадонли);
Шундан 6 та 435 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиб битказилди. Шунингдек яна 9 та 715 хонадонли кўп қаватли уй-жойларда қурилиш ишлари давом этмоқда.
Шу кунга қадар массивда 1 та 990 ўринли умумтаълим мактаби, 1 та 330 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ва 1 та оилавий поликлиника бинолари қурилиб битказилди.
Матбуот анжуманидан сўнг ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун Бурҳониддин Марғиноний илмий-маърифий туризм маркази ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивига пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида мазкур объектларда олиб борилаётган улкан қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.









