Аёлга эътибор - жамиятга барқарорлигига эътибор
2026-01-16 17:05:00 / Янгиликлар

Марғилон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида эрта никоҳ ва эрта туғруқнинг олдини олиш, жиноятчилик ва зўравонликни бартараф этиш, аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ҳамда оилавий ажримларни камайтириш масалаларига бағишланган йил якуни бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнорахон Жўрабоева кириш сўзи билан очиб, мазкур масалалар жамият барқарорлиги ва соғлом оилани шакллантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади ҳамда келгусида ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини қайд этди.
Йиғилиш давомида 2025 йилда ушбу йўналишларда амалга оширилган ишлар натижалари таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар муҳокама этилди.
Йиғилишда тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларии фаоллари иштирок этиб, жойларда олиб борилаётган профилактик ишлар, тушунтириш ва тарғибот тадбирларининг самарадорлиги юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирилдилар.
Йиғилиш якунида эрта никоҳ ва эрта туғруқнинг олдини олиш, жиноятчилик ва зўравонликни бартараф этиш, аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ҳамда оилавий ажримларни камайтириш масалаларида яқиндан кўмак кўрсатиб келаётган ҳамкор ташкилотлар вакиллари ташаккурнома билан тақдирланди.







