МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ
2026-01-09 09:20:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда “Марғилон шаҳрида ўзбошимчалик билан барпо этилган қурилиш объектларини бартараф этиш бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан қандай ишлар амалга оширилган?” сарлавхаси остида мурожаат эълон қилинди.
Шаҳар ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гурух томонидан шаҳардаги ноқонуний қурилмалар ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган ноқонуний қурилмалар эгаларига белгиланган тартибда огоҳлантиришлар берилди ва 15 кун муддат ичида бартараф қилиш лозимлиги тушунтирилди.
Белгиланган вақт ўтганидан сўнг шаҳар ҳудудидаги бир нечта ноқонуний қурилмалар бузилиб, бартараф этилди.
Айрим ноқонуний қурилмалар бегиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда қонунчиликга асосан буздириш бўйича судларга даво аризаси киритилиши фуқароларга маълум қилинди.



