«МИЛЛИЙ АРМИЯ – ОНА ЮРТ ҚАЛҚОНИ, ТИНЧЛИГИМИЗ ПОСБОНИ»
2026-01-06 11:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Марғилон шаҳрида «Миллий армия – она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони» шиори остида тадбир ташкил этилди.
Тадбир ҳарбий Ватанпарварлик карвонининг миллий ғурур ва ифтихор ила шаҳримизнинг «Туркистон» кўчаси бўйлаб шаҳдам қадамлар ила саф тортиб келиши билан бошланди.
Тадбирда сўз олганлар томонидан ёшларда мафкуравий иммунитетни кучайтириш, уларни турли ёт ғоя ва таҳдидлардан асраш, ўз мустақил фикрига эга, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш энг асосий мақсадлардан бирига айланмоғи лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Шундан сўнг Шарқий ҳарбий округда жойлашган ҳарбий қисмлар ҳарбийларининг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий қурол ва техникаларнинг намойиши иштирокчилар юрагида она юртга бўлган ифтифор ва ғурурни янада юксалтирди.
Тадбир давомида шаҳардаги ташкилот ва муассасаларнинг раҳбар ва ходимлари, шунингдек кўнгиллилар иштирокида “Соғлом хаёт сари 5000 қадам” оммавий юриш марафони ўтказилди.






