Марғилонда "Қувончли уй" очилди
2026-01-05 12:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 126-сонли Қарорига асосан Марғилон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази билан ҳамкорликда тадбиркор Мунисахон Бобобекова ташаббуси билан «Пичоқчи» МФЙ ҳудудида “Қувончли уй” номли ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати ташкил этилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросимида сўз олганлар ушбу маскан ногиронлиги бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимояси ва ривожланиши учун муҳим қадам эканлигини таъкидладилар.
Дефектолог, терапевт ҳамда психолог муолажаси йўлга қўйилган ушбу маскан 36 ўринга мўлжаллаган бўлиб, бу ерда 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бор бўлган бемор болалар парваришланади. Масканнинг ишга туширилиши натижасида 16 та ишчи ўрни яратилди.







