Янги йил байрам табриги ўз эгаларига топширилди
2025-12-30 13:40:00 / Янгиликлар

Янги йил байрами олдидан узоқ йиллар мобайнида турли соҳаларда ўзининг машаққатли меҳнатлари билан Марғилон шаҳрининг ижтимоий ҳаётига муносиб ҳиссасини қўшган нуронийлар ва меҳнат фахрийлари холидан хабар олинди.
Шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов шаҳримиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб келаётган нуроний отахону онахонларнинг хонадонларига ташриф буюриб уларга вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда "Нуроний жамғармаси" вилоят бўлими раиси Зокиржон Раҳмоновларнинг Янги йил табрикларини ўқиб эшиттирди ҳамда байрам совғаларини тақдим этди.
Дуогўйларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай юксак эътибордан мамнун бўлиб, элу юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги абадий бўлишини тилаган холда дуога қўл очдилар.





