Ҳурматли Марғилон шаҳри фуқаролари!
2025-12-22 15:25:00 / Янгиликлар

Марғилон шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов иштирокида фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилмоқда.
Мазкур қабул жорий йилнинг 26-декабр жума куни соат 10:00 да “Пичоқчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Рақамли технологиялар маркази биносида бўлиб ўтади.
Фуқаролар қабули давомида шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли соҳа ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалаларни атрофлича кўриб чиққан холда қонунчилик доирасида амалий ёрдам
кўрсатадилар.
