Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига мувофиқ, жорий йилнинг 4 ноябрь санасида Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги вакиллари Хитойнинг ишбилармон доиралар вакилларидан иборат делегацияси билан учрашув ўтказди.
2026-11-05 08:15:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Хитой томони Ўзбекистон Республикасига наслли йирик ва майда шохли молларни, наслли ўрдак ва товуқларни олиб келиш ҳамда Ўзбекистонда чорвачилик фермаларни ташкил этиш таклифини билдирди.
Шу билан бирга, яйлов ерларини сифатини яхшилаш, уларни деградациясининг олдини олиш мақсадида пивот суғориш технологиясини жорий этиш ҳамда, уруғларни ер остида намлигини сақлаган ҳолда яйлов шароитларига мослаштирш бўйича Хитой тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ этиш таклиф этилди.
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги вакиллари томонидан мазкур таклифлар асосида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорликда лойиҳлар портфелини ишлаб чиқиш таклиф этилди.



