Косонсойда замонавий туристик маскан барпо этилмоқда
2026-07-01 15:00:00 / Янгиликлар

Маҳаллий инвесторлар томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида ҳудуд замонавий дам олиш ва кўнгилочар масканга айлантирилиши режалаштирилган. Хусусан, бу ерда шишали осма кўприк, Zipline аттракциони, резинали сирпанчиқ, кафе ва дам олиш ҳудудлари, фото зоналар ҳамда эртаксимон дарахт уйлари ташкил этилмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 21 миллиард сўмни ташкил этиб, у “AIR STARS” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Янги туристик маскан табиат қўйнида оилавий ва дўстлар билан мазмунли ҳордиқ чиқариш учун кенг имкониятлар яратиши билан бирга, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, лойиҳанинг амалга оширилиши Косонсой туманининг туристик салоҳиятини янада юксалтириш, янги хизмат кўрсатиш йўналишларини йўлга қўйиш ва қўшимча иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудда бўлиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишди. Туристик жозибадорликни янада ошириш, ташриф буюрувчилар учун қулай инфратузилма яратиш, хавфсизлик талабларини тўлиқ таъминлаш ҳамда экологик мувозанатни сақлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.





