Косонсой туман прокурори Қ.Асқаровнинг туман аҳолисига мурожаати
2026-04-24 10:50:00 / Янгиликлар

Косонсой туман прокурори Қ.Асқаровнинг туман аҳолисига мурожаати
Азиз юртдошлар, туманимиз меҳмонлари!
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарликларида барча соҳалар каби ички ишлар соҳасида ҳам жуда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ўтган давр мобайнида соҳага оид 25 та Президент фармонлари, 70 та Президент қарорлари, 150 дан ортиқ Вазирлар Маҳкамасини қарорлари қабул қилинди.
Президентимиз амалга оширилаётган ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.
Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя этишга, жиноятчилик каби иллатнинг олдини олишга бевосита боғлиқдир.
Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси натижасида маҳаллаларда жиноятчиликни қарийб 1,5 бараварга камайтиришга эришилганлигини инобатга олган ҳолда, шенингдек, мазкур йўналишда яхлит ишлаш тизимини жорий этиш ҳамда масъул раҳбарларнинг вазифаларини белгилаш мақсадида Президентимизнинг 2026 йил 5 январ кунидаги ПҚ-1 ва ПҚ-2 сонли Қарорлари ишлаб чиқилган.
Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди, туман прокуратурасида идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди. Тумандаги жами 56 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 5 тасига масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилган. (Ёшлик МФЙ-туман прокурори, Дўстлик МФЙ-туман туман ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари, Боғишамол МФЙ-туман ҳокими, Чак МФЙ-туман ИИБ бошлиғи, Алишер Навоий МФЙ-туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари-ЖХХ бошлиғи).
Қарор ижроси доирасида 2024 йил 12 ойи якунига кўра тумандаги жами 56 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 6 тасига масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилган.
Барча туман ва маҳаллаларнинг чораклик манзилли чора-тадбирлар “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб ижрога қаратилди.
“Йўл харитаси” ижроси юзасидан йил бошидан маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойларга 14 та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига 360 даража айланувчи 2 та, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига 13 та, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобил рақамини таниб олувчи 1 та, жами бўлиб 40 га яқин камералар, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 37 дан ортиқ домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 4 дан ортиқ ташвиш тугмалари ўрнатилди, 12 та савдо муассасалари ва қарийб 60 та хонадонлар тезкор қўриқловга олинди.
Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон қўриқловда!” каби жами 340 га яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда 14 та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 11 та “намунавий хавфсиз ўй” ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 70 та ёритиш воситалари билан таъминланди.
Олиб борилган ижобий ишларимиз ўз самарасини бермоқда,
Мисол учун, йил бошидан бери туманда ўрнатилган камералар ёрдамида қидирувда бўлган 2 нафар, жазодан бўйин товлаб келаётган пробатсия ҳисобидаги 2 нафар шахс ушланди. Шунингдек, 3 та жиноят “иссиқ изи”дан фош этилди.
Қарорга асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишлар йўлга қўйилди.
Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилиб, жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Туман маҳаллаларида содир этилган олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли таъсир чоралари қўлланилмоқда.
Шунингдек, “Йўл харита” доирасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида 123 марта манзилли тарғибот ишлари олиб борилди. Туманимизда яшовчи ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида жами 57 марта турли тадбирлар ўтказилди. 2 нафар ёшларни бандлиги таъминланди. 115 нафар ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди. 19 нафар ёшларга бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.
Бундан ташқари, туманимиздаги “Қизил” ва “сариқ” тоифадаги маҳаллаларда ўғирлик жиноятлари содир этилган кўчалардаги рўйхати шакллантирилган савдо-маиший хизмат кўрсатиш объектларини қўриқлаш хизматига топшириш юзасидан 31 та аризалар олинди. Аҳолини фирибгарлик жинояти қурбонига айланишини олдини олиш мақсадида 54 марта профилактик тадбирлар ўтказилди.
Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 2026 йил 1-чорак учун ишлаб чиқилган “йўл хариталари” бўйича амалий ишлар олиб борилди.
Шунингдек, туманда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, содир этилганларини “иссиқ изи”дан фош этиш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан,
Олиб борилган амалий ишлар натижасида қидирувда бўлган жами 32 нафар шахсларнинг 15,6 фоизи ёки 5 нафари ушланишига эришилди. Содир этилган жами 60 та жиноятларнинг 98,3 фоизи ёки 59 таси фош этилиб жазо муқаррарлиги таъминланди.
Аниқланадиган жиноятларга тўхталадиган бўлсак,
2026 йилнинг 3 ойи давомида жами 34 та жиноятлар фош этилган бўлиб, шундан, 8 та гиёҳвандлик йўналишида, 6 та фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш, 1 та одам савлоси, 6 та ноқонуний қурол сақлаш, 3 та экстремизм билан боғлиқ, 1 та валюта қимматликларини ноқонуний айланмаси, 1 та ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятларини ташкил этган.
Ҳурматли фуқаролар!
Сўнгги йилларда мамлакатимизда жиноятчиликка карши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ички ишлар органларида кенг қўламли ислоҳотлар амалга оширилмокда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикадаги криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-111-сонли қарорида ҳудудларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, содир этилаётган жиноятларни объектив ва субъектив сабабларини аниқлаш ва кечиктириб бўлмайдиган манзилли чора-тадбирларни белгилаш кўрсатиб ўтилган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ИИБда идоралараро "Ишчи гуруҳи" ташкил этилиб фаолият олиб бормоқда.
“Ишчи гуруҳ” томонидан сутка давомида содир этилган жиноятлар тафсилотлари таҳлил қилиниб, бунда ижтимоий маиший тусдаги жиноятларга алохида эътибор каратилмоқда.
Ҳар ҳафта якунида ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг сабаб ва шароитлари ўрганилиб, уларни келтириб чиқарган омиллари аниқлаштирилиб, ижтимоий профилактикага масъул ташкилот раҳбарларининг ҳаракатсизлигига нисбатан чоралар курилиши таъминланмоқда.
Бирок, тумандаги масъул раҳбарлар томонидан бу вазифага панжа ортидан караб келаётганликлари натижасида туман худудида ижтимоий-маиший тусдаги жиноятлар ортиб бораётганлигини кузатиш мумкин.
Ижтимоий маиший муаммоларни бартарф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги натижасида туман ҳудудида жорий йилнинг 3 ойи якунларига кўра туман ҳудудида 1 (0)та қотиллик, 6 (9)та ўғирлик, 2 (2)та оилавий маиший зўравонлик жиноятлари содир этилишига йўл қўйилди.
Келгусида ҳокимлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасадди ташкилот ва муассасалар ва жамоатчилик тузилмалари билан ҳамикорликда тусман ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган оилавий маиший тусдаги жиноятларни барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш лозим деб биламан.
Амалга оширилган ишлар натижасида 2026 йил 3 ойида Косонсой туманида 60 та (75) жиноятлар содир этилиб, ўтган йилга нисбатан 20 фоиз ёки 15 тага камайди.
Жами жиноятларнинг,
–20 таси (33,3 фоизи) олди олиниши лозим бўлган;
–34 таси (56,7 фоизи) аниқланган жиноятларни;
–6 таси (10,5 фоизи) ташкил этди.
Косонсой туманида умумий 60 та жиноятларнинг 20 тасини (33,3%) олди олиниши мумкин бўлган 11 та турдаги жиноятлар ташкил этиб, уларнинг сони аввалги йилга нисбатан 13 фоизга ёки 3 тага камайган (23/20).
Олди олиниши лозим бўлган жиноятлар турлари бўйича,
-қотиллик 100 фоизга (0/1),
-фирибгарлик 200 фоизга (0/3),
-енгил ТЖЕ 100 фоизга (0/1),
-ўлим билан тугуган ЙТХ 100 фоизга (0/1)ошишига йўл қўйилган бўлса,
-безорилик (1/1) тенг ҳолатда сақланди,
-ўғирлик 33,3 фоизга (9/6),
-босқинчилик 100 фоизга (1/0),
-жами ЙТХлар 14,3 фоизга (7/6) камайишига эришилди.
Оғир ТЖЕ, Номусга тегиш, Талончилик, АМТ олиб қочиш, Ўртача оғир ТЖЕ жиноятлари этилишига йўл қўйилмади.
Шахслар томонидан содир этилган жиноятлар:
-гуруҳлар томонидан (1/1) камаймаган;
-ёшлар томонидан 75 фоизга (4/1);
-судланганлар томонидан 100 фоизга (1/0) камайди.
Вояга етмаганлар, Маст ҳолатда, Аёллар ва Ишламайдиганлар томонидан жиноят содир этилмади.
Ҳар 100 минг аҳоли сонига жами жиноятлар Косонсой туманида ўртача 25,3 тадан тўғри келган.
Тумандаги 56 та маҳаллалардан 1 таси “қизил”, 6 таси “сариқ” ва 49 таси “яшил” тоифага киритилди.
Қизил тоифадаги маҳалла: Боғкўча.
Маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган энг кўп жиноятлар Ифтихор (2 та олди олинадиган, 1 та ўғирлик, 1 та бошқа) маҳалларида содир этилди.
Косонсой тумани ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликни барвақт олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган 2026 йилга мўлжалланган қўшимча чора-тадбирлар дастури бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани тажрибаси асосида ишлаб чиқилган манзилли чора-тадбирлар “йўл харитаси” тасдиқлаш учун тақдим этилмоқда.
Бугунги кунда, Косонсой туман Ички ишлар бўлимидаги барча ходимлар, зиммаларига юклатилган вазифаларни бекаму-кўст бажариб, туманимизда тинчлик-осойишталикни ва жамоат хавфсизликни таъминлашда туну-кун хизмат қилиб, халқимиз ва Президентимизга қилган қасамёдларига содиқ қоладилар-деб сизларга ваъда бераман.
Азиз ҳамюртлар!
Жиноятларга қарши курашда ҳамкор ташкилотлар ҳамда жамоатчилик кўмагида жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат берамиз.
Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
